Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захираларининг 2025 йил 1 январь ҳолатига қолдиғи юзасидан маълумотларни эълон қилди. Ҳисоботга кўра, 2024 йил давомида расмий захираларнинг умумий миқдори 34,56 миллиард доллардан 41,18 миллиард долларга ёки 19,1 фоизга ошган.

Йил давомида олтиннинг физик ҳажми қарийб 360 минг трой унцияга, унинг қиймати эса 7 миллиард 404,52 миллион долларга ошган. Шунингдек, Марказий банк томонидан сотиб олинган қимматли қоғозлар қиймати маълумот очиқланишни бошлаган даврдан (2024 йил июнь) бери 66,7 миллион долларга ёки 190,5 фоизга ошиб, 101,7 миллион долларга етди. 

2024 йилда олтин нархларининг максимал ошиши ҳисобига Ўзбекистоннинг халқаро захираларида рекорд даражалик ўсиш кузатилди. Жумладан, ўтган йилнинг ноябрь ойида мамлакат расмий захира активлари йил бошига нисбатан 24,8 фоизга ошиб, 43 миллиард 139,1 миллион долларни ташкил қилди. 

АҚШда президентлик сайловлари якунлангандан кейин олтин нархлари пасайишни бошлаб, бу ҳолат Ўзбекистон олтин-валюта захираларига ҳам таъсирини кўрсатди. 

Ўзбекистон Республикаси ялпи халқаро захиралари 2024 йилнинг декабрь ойида 290 миллион долларга камайди. Хусусан, ой давомида олтин нархининг 2664,30 доллардан 2610,85 долларгача камайиши таъсири - 656 миллион долларни ташкил этди.

Олтин нархлари пасайишни бошлаган даврдан буён Ўзбекистон захира активлари кетма-кет 2 ой камайишда давом этмоқда. Хусусан, ноябрда мазкур тафовут -1 671,5 миллион доллар, декабрь ойи якуни бўйича эса - 290,2 миллион долларни ташкил қилди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 6,6 миллиард долларга ошди