Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари 55 та давлатга кириб борди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди. Тадбирда фармацевтика корхоналари вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу соҳа инсон саломатлиги, ҳаёт сифати, керак бўлса, иқтисодий хавфсизлик билан ҳам боғлиқ эканини таъкидлади.  

Яратилган шароитлар ҳисобига сўнгги тўққиз йилда соҳага 1,8 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 140 та янги қувват ишга тушди, корхоналар сони 300 дан ошди, шундан 58 таси дори ишлаб чиқарувчилардир.  

Ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 марта ўсиб, 7 триллион 300 миллиард сўмдан ортди, маҳаллий дори воситалари эса 2 карра кўпайди. Ўзимизда ишлаб чиқарилаётган фармацевтика маҳсулотлари 55 та давлатга кириб борди. Фармацевтика соҳасидаги иш ўринлари сони 40 мингдан ошди.  

Умуман, Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий буюмлар бозори 2,5 миллиард долларга яқинлашди.

ЎзА