Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон пойтахти Ашхободда Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ҳамда 2025 йил “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилинганига бағишланган халқаро форумдаги иштироки ва нутқи икки қардош давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг чуқурлигини, шунингдек, минтақавий ва глобал сиёсатда тинчлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги умумий қарашларнинг ёрқин намоёни бўлди. Форумда қатор давлатлар етакчиларининг қатнашгани тадбирнинг халқаро аҳамияти юқори эканини тасдиқлади.

Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистонни доимий бетарафликнинг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, ушбу қутлуғ сана Туркманистоннинг дунёнинг барча мамлакатлари билан тинч, ишончли, дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доимо содиқ бўлиб келаётганини эътироф этди. Давлатимиз раҳбари Туркман халқининг замонавий ўзига хослигининг ажралмас қисмига айланган бетарафлик сиёсати унинг чуқур тарихий анъаналари, олижаноблик, бағрикенглик ва яхши қўшничилик каби эзгу фазилатларига таянишини алоҳида қайд этди. Шу муносабат билан Туркманистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Тинчлик ва бетарафлик университетини ташкил этиш бўйича ташаббуси Ўзбекистон томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Нутқда Янги Ўзбекистон учун жаҳонга очиқлик, ўзаро ҳурмат ва мулоқотга интилиш фундаментал қадриятлар эканлиги таъкидланди. Умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида бирдамлик бўйича илгари сурилган Самарқанд ташаббуси, тинчлик, тотувлик ва барқарор тараққиёт учун интилаётган барча томонларни мулоқотга жалб этишга қаратилган сиёсий ироданинг ифодаси бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Қўшилмаслик ҳаракатидаги бўлажак раислиги даврида мамлакатимиз тинчлик ва зўравонликдан холилик маданиятини қўллаб-қувватлаш бўйича глобал ҳаракатни рағбатлантириш, сиёсий мулоқот асосида давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш, жаҳонда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини қарор топтиришни бош устувор йўналишлар сифатида белгилашни мақсад қилган. Бундан ташқари, келгуси авлодлар манфаатлари йўлида можароларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун 2027 йилни Превентив дипломатия йили деб эълон қилиш режалаштирилган бўлиб, унинг доирасида тегишли тадбирлар дастури қабул қилинади.

Президентимиз глобал миқёсда кескинлик сақланиб қолаётган ва давлатлар ўртасида ишонч заифлашаётган ҳозирги шароитда тинчликсеварлик ва воситачилик тамойилларига умумий содиқлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб бораётганини таъкидлади. Айнан шу сабабли ҳам Ўзбекистон Туркманистоннинг 2025 йилни “Халқаро тинчлик ва ишонч йили” деб эълон қилиш ҳақидаги таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциясининг ҳаммуаллифи бўлди.

Ўзаро ишонч, ҳурмат ва жипслик тамойиллари Марказий Осиёни тинчлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик маконига айлантириш борасидаги сиёсатнинг ҳам асоси эканлиги қайд этилди. Ўтган ойда Тошкентда бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар, кўпқиррали иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканимизни яна бир бор кўрсатди. Шу нуқтаи назардан, Туркманистоннинг конструктив ва тинчликсеварлик сиёсати Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашнинг муҳим омили эканлиги алоҳида урғуланди.

Давлатимиз раҳбари ўзаро ҳурмат, ишонч ва ҳамжиҳатликка асосланган гуманитар ҳамкорликни илгари суриш муҳимлигини таъкидлаб, келгуси йили Тошкентда “Маданиятлар мулоқоти” қўшма халқаро гуманитар форумини ташкил этиш ва “Ёшлар тинчлик ва ишонч йўлида” минтақавий дастурини жорий этишни таклиф қилди.

Шу билан бир қаторда, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама алоқалар сўнгги йилларда стратегик хусусият касб этиб, товар айирбошлаш ҳажми 2017-2024 йиллар даврида 6,4 бараварга ошиб, 1,14 миллиард доллардан ошди. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги учрашувлар давомида яқин истиқболда товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш мақсади белгиланди.

Бу мақсадга эришиш учун “Шовот-Тошҳовуз” чегараолди савдо зонасининг ишга туширилиши муҳим восита бўлади. Шунингдек, икки мамлакатнинг барча вилоятлари иштирокида учинчи форумни Хива шаҳрида ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Энергетика соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, электр энергияси транзити бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ва истиқболли конларни биргаликда ўзлаштиришга келишиб олинди.

Транспорт ва логистика соҳасида юк ташиш ҳажмини ошириш, Туркманбоши портини биргаликда ривожлантириш ва пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш бўйича келишувлар, Ўзбекистонга экспорт йўналишларини диверсификация қилиш учун қўшимча имкониятлар беради. Саноат кооперациясининг ёрқин мисоли сифатида “Туркманистон-Моторс” ва “Ўзавтосаноат” ўртасида автомобиль ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш лойиҳаси алоҳида ўрин эгаллади.

Давлатимиз раҳбари сўзининг якунида, Ўзбекистон дунёда адолатли ва барқарор тартиботни барпо этишга бундан буён ҳам амалий ҳисса қўшишга тайёрлигини яна бир бор таъкидлади.

Хулоса қилиб айтганда, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ашхободдаги мурожаати ва эришилган стратегик келишувлар Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар жиҳатдан юксак даражада эканлигини тасдиқлади. Бу муносабатлар нафақат икки давлатнинг ўзаро тараққиёти, балки бутун Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилувчи муҳим омил бўлиб қолмоқда.

А.Ғаффоров, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Туркманистон: глобал тинчликнинг Марказий Осиё формуласи