Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Парагвай Биринчи хонимларининг учрашуви бўлиб ўтди

Тошкентда ўтаётган олий даражадаги Ўзбекистон-Парагвай музокаралари доирасида Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёева ва Парагвай Республикасининг Биринчи хоними Летисия Окампос ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Очиқ ва самимий руҳида ўтган мулоқотда икки давлат раҳбарларининг рафиқалари мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Олий мартабали меҳмон ўзбек амалий санъати усталарининг ижод намуналари, халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатлари билан танишди.