Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Эстония: қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорлик кенгайтирилади

Сенатда “Ўзбекистон - Эстония” ва “Эстония - Ўзбекистон” ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳларининг онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётгани, ушбу ҳамкорлик мустаҳкам тарихий асосларга эга экани ҳамда ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойиллари асосида тараққий этаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашув чоғида парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Хусусан, парламентлараро гуруҳлар фаолияти самарадорлигини ошириш, парламент назорати механизмларини такомиллаштириш ҳамда бу борада ўзаро тажриба алмашиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Қонун ижодкорлиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш ва парламентлараро мулоқотни янги мазмун билан бойитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар делегациялар алмашинуви ва мунтазам мулоқотлар орқали ҳамкорликни янада фаоллаштиришдан манфаатдор эканликларини билдирди.

Н.Абдураимова,

ЎзА