Ўзбекистон ва Дания: икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик кенгаяди
Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Дания Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Ларс Туесен билан учрашди.
Ўзбекистон ва Дания ўртасида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Олий Мажлис Сенати ва Дания Фолкетинги (парламенти) ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар ва мулоқотларни мунтазам давом эттиришга келишиб олинди.
Икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Дания компанияларини Ўзбекистондаги лойиҳаларга жалб этиш, энергетика, коммунал инфратузилма, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва касбий таълим соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш муҳимлигини таъкидланди.
Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Н.Абдураимова, ЎзА