Маълумки, кеча Озарбайжоннинг Габала шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Саммит доирасида қабул қилинган қарорлар, илгари сурилган ташаббуслар ва стратегик ғоялар туркий давлатларнинг нафақат минтақавий, балки глобал миқёсдаги нуфузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Йиғинда сўзга чиққан давлатимиз раҳбари жаҳондаги мураккаб геосиёсий ва геоиқтисодий жараёнлар шароитида туркий дунё интеграциясини чуқурлаштириш, янги ҳамкорлик йўналишларини шакллантириш ва ташкилотнинг институционал салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

ЎзА мухбири мазкур саммит якунлари, Ўзбекистоннинг ташаббускор иштироки ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари хусусида ТДШУ ҳузуридаги Илмий-таҳлил маркази директори, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент Оқилиддин Алимов фикрларини ёзиб олди. 

– Аввало айтиш керакки, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган 2030 йилгача мўлжалланган ривожланиш стратегияси ва “йўл харитаси” туркий ўлкаларнинг ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган комплекс дастур сифатида муҳим аҳамият касб этади.

Президентимиз томонидан таклиф этилган иқтисодий шериклик бўйича доимий кенгаш ташкил этилиши бу мақсадларни амалга оширишда муҳим рол ўйнайди. Кенгашнинг бошқаруви мамлакатлар Бош вазирлари ўринбосарлари томонидан амалга оширилиши, унинг доимий ва фаол фаолият юритиши тузилма доирасидаги иқтисодий лойиҳаларни самарали мувофиқлаштиришга хизмат қилади. 

Мазкур кенгаш доирасида “Туркий давлатлар Саноат альянси”ни ташкил этиш ғояси илгари сурилди. Машинасозлик, кон саноати, электротехника, нефть-кимё, фармацевтика ва енгил саноат каби стратегик саноат тармоқларида етакчи компанияларнинг кооперация лойиҳалари бу альянс орқали самарали амалга оширилади. Бу эса нафақат экспорт ҳажмини ошириш, балки технологик ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳам кўмаклашади.

Шунингдек, ўзаро савдо ҳажмларини кескин ошириш ва техник регламентларни яқинлаштириш мақсадида “Туркий яшил йўлаклар” электрон тизимини жорий этиш таклиф этилди. Бу инновацион платформа техник регламентларни яқинлаштириш, савдо ҳажмини тезкор ва самарали тарзда ошириш учун муҳим воситадир. Айниқса, бу тизим жаҳонда экологик стандартлар ортиб бораётган бир пайтда барқарор ва “яшил” савдо йўлларини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди.

Туркий давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир муҳим йўналиши – яшил энергетика ва экологик барқарорликдир. Президентимиз “яшил энергетика”, “яшил водород ва аммиак” лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, илғор технологиялар, стандартлар ва компетенцияларни жалб қилиш, давлат ва хусусий шериклик механизмларини кенг татбиқ этиш учун “Яшил трансформация” консорциумини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Бу ташаббуслар нафақат минтақавий энергетик барқарорликни мустаҳкамлайди, балки глобал экологик талабларга мос келадиган янги ривожланиш моделини яратишга имкон беради.

Биламизки, глобал миқёсда яшил энергетикага ўтиш жаҳон иқтисодиётининг энг устувор ва муҳим йўналишига айланиб бормоқда. Европа Иттифоқи, АҚШ, Япония, Хитой, ва бошқа кўплаб давлатлар бугунги кунда яшил энергетикани молиявий ҳамда сиёсий жиҳатдан фаол қўллаб-қувватламоқда. Мазкур жараёнда туркий давлатлар ҳам биргаликда ҳаракат қилиши орқали кўплаб истиқболли имкониятларга эга бўлиши мумкин.

Биринчидан, туркий мамлакатлар учун ягона энергетик платформа яратилиши орқали экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош яшил маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу нафақат иқтисодий салоҳиятни оширади, балки минтақавий энергетика хавфсизлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Иккинчидан, халқаро молия институтлари, жумладан Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банки каби ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали яшил энергетика лойиҳаларига зарур молиявий ресурсларни жалб қилиш мумкин бўлади. Бу эса янги технологияларни жорий этиш ва амалга ошириш учун катта имкониятлар яратади.

Шунингдек, иқлим ўзгаришига қарши курашда туркий дунёнинг умумий позициясини БМТ ва бошқа нуфузли халқаро институтлар доирасида кучайтириш муҳимдир. Бу йўналишда ҳамкорликни мувофиқлаштириш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларни самарали ташкил этиш орқали туркий давлатлар глобал экологик сиёсатда ўз таъсирини янада ошириши мумкин.

Натижада, яшил энергетика ва иқтисодиёт соҳасидаги ушбу интеграция глобал дунёда туркий давлатларнинг рақобатбардошлигини ошириш, барқарор ривожланишни таъминлаш ва умумий минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Умуман олганда, Габала саммитида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган энергетик ҳамкорлик борасидаги ташаббуслар ташкилот доирасидаги интеграциянинг иқтисодий, энергетик, технологик ва экологик жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган изчил стратегик йўналишлар сифатида намоён бўлди, дейиш мумкин. 

Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари ўртасидаги энергетик ва саноат кооперациясининг чуқурлашуви ва “яшил иқтисодиёт” сари бурилиш минтақавий барқарорлик ва тараққиётга хизмат қиладиган умумий манфаатларни бирлаштирувчи реал механизмларга айланмоқда. Ўзбекистоннинг мазкур жараёндаги ташаббускор иштироки эса, мамлакатнинг энергетик ҳамкорлик, саноат кооперацияси ва экологик барқарорлик соҳаларидаги етакчилик ролини янада мустаҳкамлайди.

Ўткир Мирзо, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – ТДТ: Геоиқтисодий барқарорлик ва технологик тараққиёт сари ҳамжиҳатлик