Ўзбекистон-Мўғулистон: Спорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва Мўғулистон расмийлари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришдаги ўзаро ҳамкорлик мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот жараёнида Мўғулистон президенти маслаҳатчиси Шарху Амарсайхан бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ва МОҚ раҳбарияти жисмоний тарбия ва спорт, Олимпия ҳаракати йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ҳамда қўшма лойиҳаларни кўриб чиқиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, учрашув давомида келаси ой Тошкентда ўтадиган бокс бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёрланаётган Ўзбекистон ва Мўғулистон терма жамоалари иштирокида қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ҳақида ҳам сўз борди.
Якунда томонлар мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва уни янги босқичга олиб чиқиш борасида маълум бир келишувларга эришди.
Т. Рўзиев, ЎзА