Ўзбекистон авто оламида янги ўйинчи: Geely бренди 3 та янги моделини расман тақдим этди
2026 йил 5 февраль куни Тошкент шаҳрида Geely бренди Ўзбекистонда «Фаровон ҳаёт учун» шиори остида янги моделларнинг йирик тақдимот тадбирини ўтказди ва учта моделни расман тақдим этди. Булар — Geely EX5, Geely EX5 EM-i ва Monjaro.
Ушбу тақдимот 2025 йил октябрь ойида бўлиб ўтган Тошкент Халқаро Автокўргазмасидаги Geely дебютидан кейинги навбатдаги муҳим босқич бўлди. Бренд тақдимоти Марказий Осиё бозорида Geelyнинг маҳаллийлаштириш стратегиясида катта қадам ташланганини ҳам англатади. Geely Ўзбекистондаги истеъмолчиларга автомобиллар бўйича янада кенг ва экологик тоза танловларни тақдим этади, шу билан бирга маҳаллий автомобиль саноатини модернизация қилиш ва «яшил ҳаракатланиш» экотизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлашда давом этади.
Тадбир куни кўплаб автомобиль ишқибозлари, соҳа етакчилари ҳамда таниқли оммавий ахборот воситалари жам бўлиб, Geelyънинг янги моделарининг бозорга чиқишига гувоҳ бўлишди. Geely EX5 илғор технология, замонавий дизайн ва юқори энергия самарадорлигини ўзида бирлаштирган тўлиқ электр моделдир. У Euro NCAP ва ANCAP ташкилотларидан бир вақтнинг ўзида икки карра беш юлдузли хавфсизлик баҳосини олган Geelyнинг илк модели бўлиб, кундалик электромобилларда ҳаракатланиш стандардларини янгидан белгилашни мақсад қилади.
Geely EX5 EM-i дунёда оммавий ишлаб чиқариладиган плагин-гибрид SUVлар орасида энг паст ёқилғи сарфига эга модель ҳисобланади. Саноатдаги етакчи EM-i Super Hybrid тизими билан жиҳозланган ушбу модель 105 км соф электр юриш захирасини ҳамда заряд сақлаш (charge-sustaining) режимида 4,3 Л/100 км ёқилғи сарфини таъминлаб, ўз синфида янги мезонларни ўрнатади.
Flagman premium SUV бўлган Monjaro эса сўнгги тўрт йил ичида умумий глобал савдоси 930 минг донадан ошиб, бозордаги кучли рақобатбардошлигини намоён этди. Тақдимот тадбири технологик эстетика ва визуал санъат уйғунлигида ташкил этилиб, Geelyнинг «барқарор ҳаракатланиш етакчиси» сифатидаги стратегик позициясини ёрқин тарзда кўрсатди.
Бугунга келиб Geely Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида, жумладан Тошкент, Бухоро ва Фарғонада бир нечта савдо ва сервис шохобчаларини ташкил этди. Марказий Осиёдаги сотув режаларининг асосий йўналишларидан бири сифатида Geely маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда маҳаллий заводини қуришни ҳам режалаштирмоқда. Бу лойиҳа бутун Марказий Осиё минтақасини қамраб оладиган таъминот занжири ва ишлаб чиқариш марказини шакллантиришга, шунингдек, маҳаллийлаштирилган ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ривожлантиришга хизмат қилади. Ушбу ташаббус минтақавий автомобиль саноати ривожига кўмаклашади ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
Сотувдан кейинги қўллаб-қувватлаш тизими ҳам кенг йўлга қўйилмоқда. Ҳозирда Geely Ўзбекистонда 800 квадрат метр майдонга эга марказий эҳтиёт қисмлар омборини ташкил этиб, 500 турдаги эҳтиёт қисмлар категориясини захирада сақламоқда. Компания бутун мамлакат бўйлаб 72 соат ичида етказиб беришни ҳамда сервис тармоғи бўйлаб эҳтиёт қисмлар билан таъминлаш даражасини 95% дан юқори ушлаб туришни кафолатлайди. Келгуси уч йил ичида Geely асосий шаҳарлар бўйича 100% тармоқ қамровига эришишни, шунингдек харид, сотувдан кейинги сервис ва кундалик фойдаланишни қамраб оладиган тўлиқ цикл (full lifecycle) мижоз тажрибаси тизимини яратишни режалаштирмоқда. Бу Ўзбекистон ва Марказий Осиё бўйлаб истеъмолчиларга янада кенгроқ ва сифарлироқ хизмат кўрсатишга хизмат қилади.
Тадбирда Geely Интернатионалънинг Шарқий Европа бизнес бўлинмаси бош директори Зҳанг Шоуҳе шундай деди: «Ўзбекистон ҳукумати ‘Ўзбекистон-2030’ стратегияси доирасида қайта тикланувчи ресурсларни фаол ривожлантирмоқда ҳамда яшил ва барқарор иқтисодиётни илгари сурмоқда. Geelyнинг етук глобал платформа архитектураларига таянган ҳолда, биз бутун дунё бўйлаб ақлли электр автомобилларнинг кўпроқ моделларини тақдим этишда давом этамиз. Бу яшил ва барқарор ҳаракатланиш бўйича турли фойдаланувчи эҳтиёжларини қондиришга, шунингдек Ўзбекистоннинг паст углеродли, яшил ва барқарор янги транспорт даврига ўтишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади».
Глобал автомобиль саноати жадал трансформация жараёнини бошдан кечираётган бир пайтда, Geely кучли технологик салоҳият ва мослашувчан маҳаллийлаштириш стратегияларига таянган ҳолда Евроосиё ва Лотин Америкаси каби турли минтақавий бозорларда иштирокини изчил кенгайтирмоқда. Ўзбекистондаги ушбу муваффақиятли тақдимот Geelyънинг Хитой автомобиль бренди сифатида глобал бозорларга чиқишдаги қатъий ҳаракатини намойиш этиш билангина чекланмай, «яшил ва ақлли транспорт экотизимини яратиш» ҳақидаги қарашини ҳам ўзида мужассам этади, ва бу ҳар бир фойдаланувчига ишонч ва хавфсизлик ҳиссини тақдим этади.
Маълумот ўрнида шуъни таъкидлаш жоизки, Geely брендига 1986 йилда асос солинган ва у 1997 йилдан бери автосаноатда муҳим ўринлардан бирини эгаллаб келмоқда. Geely Holding таркибига Geely Auto (жумладан Geely Galaxy), ZEEKR, Lynk & Co, Volvo Cars, Polestar, Lotus, LEVC (London Electric Vehicle Company) ва Farizon (тижорат NEV) каби брендлар киради киради. Шунингдек, гуруҳ ўз портфели доирасига бевосита киритадиган ҳамкорлик ва инвестицион активлар ҳам мавжуд. Улар қаторида SMART ва PROTON брендлари ҳам бор. 2025 йил якунларига кўра, Geely Holdingга тегишли барча брендлари бўйича жами сотув 4,11 млн автомобилдан ошди.
Geely автомобиль саноати билан бир қаторда алоҳида «технологик кластер»ни ҳам ривожлантирмоқда. Компания таркибига кирувчи Geespace бренди орқали «GEESATCOM» дея аталган паст орбитадаги сунъий йўлдошлар тармоғини ташкил этган. Олтинчи ракета парвозидан сўнг Geely орбитада умумий ҳисобда 64 та сунъий йўлдошга эга бўлди ва лойиҳанинг I-босқичи (Phase I) муваффақиятли якунланганини маълум қилди.
Ўзбекистондаги авто ихлосмандлари учун Geely брендинг расман кириб келиши бу, биринчи навбатда, расмий савдо, кафолат, ва сервис тизими, янги замонавий моделлар билан танишиш ҳамда Geely глобал бозор учун жорий этаётган юқори стандартларининг Ўзбекистонга ҳам татбиқ этилиши демакдир. Ўзбекистон бозорда Geelyдан хавфсизлик ва муҳандисликнинг юқори даражасидаги маҳсулотларга бўлган урғуни кутиш мумкин. Ўзбекистон учун эълон қилинган Geely EX5 модели Euro NCAP бўйича энг юқори, 5 юлдузли рейтингга эга. Ушбу моделдаги ҳайдовчи ва йўловчиларни ҳимоя қилишга қаратилган технологиялари, шунингдек ҳайдовчига ёрдам берувчи тизимлар бўйича юқори кўрсаткичлар оммавий харидор учун маҳсулот даражасини кўрсатадиган тушунарли ва аниқ индикатор ҳисобланади.
Geelyнинг Ўзбекистондаги расмий бўлими ҳамда сотувга чиқарилган моделлари ҳақидаги батафсил маълумотларни қуйидаги манбалардан олишингиз мумкин:
- Вебсайт: geelyuz.com
- Call-марказ: +998 555 100 204 (2299)
- Instagram: @geelyuzbekistan
- Telegram: @geelyuz_official