Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида дастлаб Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.

Фракция аъзолари мазкур ҳужжат Конституциявий суднинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш, унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги таъсирчанлигини ошириш ҳамда конституциявий одил судловга эришиш кафолатларини кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

Фракция йиғилишида ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилотининг санитария ва фитосанитария чораларига мувофиқлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.  

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш, халқаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий этиш ҳамда мамлакатимизда етиштирилган ўсимлик ва маҳсулотларнинг ташқи бозорларга тўсиқларсиз чиқишини таъминлашни назарда тутади.

Шунингдек, йиғилишда “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Унга кўра, нодавлат суд экспертларининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда. Адвокатнинг сўровига асосан ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига мувофиқ шартнома асосида давлат ва нодавлат суд экспертлари томонидан тадқиқотлар ўтказиш ва экспертлик фикрини бериш тартиблари белгиланмоқда.

Депутатларнинг таклифларидан келиб чиқиб, суд экспертизасини ўтказишда касбий сирни сақлаш принципи киритилди. Шунингдек, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссиясининг нодавлат суд экспертлари қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиши ёки аралашиши тақиқланиши назарда тутилган норма билан бойитилди.

Шу билан бирга, суд экспертизасини тўхтатиб туриш асослари ва муддатларини қонун даражасида аниқ белгилашга қаратилган алоҳида модда билан тўлдирилди. Қонун лойиҳаси суд экспертлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, экспертиза хулосаларининг ишончлилигини янада ошириш, одил судловни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимликлар карантини ва ҳимоясига оид қонунчилик ЖСТ талабларига мувофиқлаштирилмоқда