Ўқ отиш спортини ривожлантириш масаласи таҳлил қилинди
Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерациясининг ўтказилган навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда мазкур спорт тури сўнгги йилларда сезиларли ривожланаётгани, бу мерганларимизнинг Осиё ва жаҳон чемпионатларида қўлга киритаётган ютуқларида яққол намоён бўлаётгани таъкидланди.
Мудофаа вазири, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси раиси Ш.Холмуҳамедов, спорт вазири ўринбосари Ш.Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ш.Тошматов, республикамизнинг барча ҳудудларидан ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, “Ватанпарвар” ташкилоти вакиллари, федерация мутасаддилари ҳамда мураббийлар иштирок этган йиғилиш давомида ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, иқтидорли спортчиларни саралаш ҳамда уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш йўналишидаги ишлар таҳлил қилинди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Хусусан, жорий йил Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиш, 2028 йилги ёзги Олимпия ўйинлари учун зарур йўлланмаларни қўлга киритиш масалаларига эътибор қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадбир якунида ўқ отиш спорти бўйича юқори натижаларни қайд этган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланди.
Т.Рўзиев, ЎзА