Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси доимий вакили Акико Фужии билан учрашди.

Меҳмонга Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари, жумладан, аҳоли билан йўлга қўйилган мулоқот ҳақида маълумот берилди.    

Ўзаро мулоқот давомида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилаётган лойиҳалар муҳокама қилинди.  

А.Фужии ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш йўналишида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади. Ҳар ким иккинчи имкониятга ва ҳаётини янгидан бошлашга ҳақли эканидан келиб чиқиб, жазо муддатини ўтаб, озодликка чиққан ёшлар учун лойиҳалар, махсус курслар ташкил этиш зарурлигини қайд этди.  

Шунингдек, Омбудсман институти билан ҳамкорликни давом эттиришга қизиқиш билдирилди. Ёшлар орасидаги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган лойиҳалар устида ишлаш ҳам аҳамиятли экани таъкидланди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Омбудсман ва БМТ Тараққиёт дастури ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланади