“Олтин тўп”га ким кўпроқ муносиб?
8 октябрь куни Францияда чоп этиладиган France Football журнали 2021 йилнинг “Олтин тўп –2021”га номзод бўлган 30 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатни кутилганидек, Лионель Месси бошқармоқда. Ундан кейинги ўринларда Рияд Махрез (“Манчестер Сити”, Жазоир), Нголо Канте (“Челси”, Франция), Эрлин Холанн (“Боруссия” Д, Норвегия), Леонардо Бонуччи (“Ювентус”, Италия), Мейсон Маунт (“Челси”, Англия), Харри Кейн (“Тоттенхэм”, Англия), Жанлуиджи Доннарумма (“ПСЖ”, Италия), Карим Бензема (“Реал”, Франция), Рахим Стерлинг (“Манчестер Сити”, Англия), Николо Барелла (“Интер”, Италия), Роберт Левандовский (“Бавария”, Польша), Жоржинью (“Челси”, Италия), Мухаммад Салоҳ (“Ливерпуль”, Миср), Сесар Аспиликуэта (“Челси”, Испания), Ромелу Лукаку (“Челси”, Бельгия), Криштиану Роналду (“Манчестер Юнайтед”, Португалия), Херард Морено (“Вильярреал”, Испания), Фил Фоуден (“Манчестер Сити”, Англия), Килиан Мбаппе (“ПСЖ”, Франция), Луис Суарес (“Атлетико”, Уругвай) лар 2021 йилги “Олтин тўп” даъвогарлари сифатида қайд этилган.
Goal.com интернет порталининг маълумотида келтирилишича, муносиблар рўйхатида аргентеналик Лионель Месси номзодлар орасида етакчилик қилаётган бўлса, польшалик “Бавария” ўйинчиси Роберт Левандовский ва “Челси”нинг ярим ҳимоячиси Нголо Канте кейинги поғоналардан жой олишган.
«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси “Олтин тўп-2021”га ким кўпроқ лойиқлиги ҳақида фикр билдириб, бундай шарафга Мбаппе, Неймар, Левандовский ва Бензема номлари муносиблигини таъкидлаган.
Айтиш лозимки, 2020 йили пандемия сабабли “Олтин тўп” соҳиби эълон қилинмаган эди. Шу боисдан, жорий йилнинг 29 ноябрида Парижда бўлиб ўтадиган “Олтин тўп-2021” мукофотини топшириш маросимида 2020 йилги ғолиб ҳам тақдирланиши кутилмоқда. Бу номга катта эҳтимол билан польшалик Роберт Левандовский лойиқ кўрилади, дейилади France Football хабарида.
Т. Рўзиев, ЎзА