Оғир атлетика: Кубок мусобақаларида Навоий ва Сурхондарё жамоалари етакчи
Шу кунларда Термиз шаҳрида оғир атлетика бўйича ўсмирлар (U17) va кичик ўсмирлар (U-15) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари давом этмоқда.
Ортда қолган икки кунлик баҳслар сарҳисобига кўра, U17 ёш тоифасидаги мусобақаларда Навоий вилояти жамоаси аъзолари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан 11 та жамоа орасида етакчилик қилмоқда.

2-ўринни банд этган Республика оғир атлетика маркази спортчилари 2 та олтин медалга, 3-ўрин соҳиби Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза медалга эгалик қилиб турибди.

Мамлакат кубогининг бу йилги мусобақалари ҳар қачонгидан ҳам шиддатли ўтмоқда.
Бу иштирокчилар сонида, улар қайд этаётган натижаларда ўз аксини топган бўлиб, умумий кўрскаткичда 19 та жамоа орасида Термиз, Хоразм, Навоий ва Сурхондарё жамоалари 2 тадан олтин медалларни қўлга киритган ҳолда кубокка даъвогарлик қилмоқда.
Т.Рўзиев,
ЎзА