Ўчора-тадбирларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Наркотик ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги масъул ходимлари Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида бўлиб, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш, уларнинг истеъмоли ҳамда тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишди.
Ташриф давомида соҳада фаолият юритаётган тегишли ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган профилактик ишлар атрофлича ўрганилди. Хусусан, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, гиёҳвандлик иллатига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, шунингдек, мазкур йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган тизимли чора-тадбирларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.

Ўрганишлар жараёнида гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасидаги мавжуд ҳолат юзасидан таҳлиллар ўтказилиб, профилактика ишларининг таъсирчанлигини янада кучайтириш, мутасадди идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишларни изчил давом эттиришга қаратилган устувор вазифалар ва амалий тавсиялар белгилаб берилди.

Абдужалол Қаюмов, ЎзА мухбири