Нижима оролида "энг юқори хавф" даражаси эълон қилинди
Япония метеорология агентлиги (JMA) Нижима оролида кучли ёмғирлар ва кўчкилар хавфи туфайли "энг юқори хавф" даражасини жорий этди.
Таъкидланишича, сўнгги суткада ҳудудга кириб келган иссиқ ва нам ҳаво оқими оқибатида рекорд даражадаги ёғингарчилик қайд этилган.
Мутасаддилар орол аҳолисини эҳтимолий кўчкилардан сақланиш учун максимал даражада эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.
Бундан ташқари, Токио, Сайтама ва Чиба префектураларида ҳам кучли ёғингарчилик бир ҳафта мобайнида давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирилган.
Маълумот учун, Нижима ороли Токио шаҳридан тахминан 160 километр узоқликда жойлашган.
Ф.Яхшибоева, ЎзА