Намунали оилалар – жамият таянчи
Инсон маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёс. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оилада шаклланади.
15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Оиламиз – келажагимиз” ойлиги доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари пойтахтимиздаги кўп йиллардан буён аҳил-иноқ яшаб келаётган намунали оилалар хонадонларига ташриф буюрди.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ибратли оилалар тажрибасини ўрганиш ҳамда уларнинг ҳаётий фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилган мазкур самимий мулоқот жараёнида оилаларнинг турмуш тарзи, фарзанд тарбияси ҳамда жамиятдаги ўрни юзасидан фикр алмашилди.


Мамлакатимизда инсон қадр-қимматини ошириш, халқ фаровонлигини таъминлаш ва оилалар тинчлигини асрашга оид ислоҳотлар хусусида суҳбатлашилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА