Наманганда “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Учқўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Х. Ботиров ҳамда вилоят кенгаши раиси А. Аълохўжаев иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
“Ватанпарвар ёшлар – ташкилот таянчи!” шиори остида ташкил этилган тадбир аввалида “Ватанпарвар” ташкилотининг вилоят кенгаши тасарруфидаги ўқув муассасаларига “DRIVER’S VILLAGE” МЧЖ Наманган филиали билан тузилган шартнома асосида “Асакабанк” Наманган филиали орқали имтиёзли тарзда харид қилинган 42 дона “ONIX” русумли енгил ва “FOTON” русумли юк автомобиллари топширилди.
Шундан сўнг “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши ва вилоят кенгаши раҳбарлари, ОАВ вакиллари ҳамда фаол блогерлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Суҳбат давомида ташкилотнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари, шунингдек, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбирда 200 нафардан зиёд йигит-қиз иштирок этди.
[gallery-28532]
Шунингдек, тадбир доирасида ташкилот фаолиятига оид видеоролик намойиши ҳамда спорт техникалари, қуроллар ва ўқув-машқ автомобиллари кўргазмаси ташкил этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА