Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳтожларга ижтимоий уй ажратиш борасида қонуний асосларни яратиш таклифи билдирилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида фракция аъзоларининг ўз сайлов округларида аҳоли билан очиқ мулоқотлари натижалари, ўрганилган ижтимоий объектлар фаолияти таҳлили ҳамда фуқароларда келиб тушган мурожаатлар атрофлича муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, бу галги ўрганишлар давомида кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва нафақахўрлар муаммоларига алоҳида эътибор қаратилди. Ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш амалиётидаги муаммолар батафсил таҳлил қилинди. Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти юзасидан аҳоли фикрлари эшитилиб, бандлик, арзон уй-жой, коммунал хизматлар сифати ҳамда тиббий хизматдан фойдаланиш масалалари бўйича таклиф ва шикоятлари тингланди.

[gallery-27929]

Фракция аъзолари ўрганиш якунлари муҳокамаларида такрорий мурожаатларга алоҳида эътибор қаратди. Ҳудудларда  йўл инфратузилмасини яхшилаш, ногиронлиги бор фуқароларга шароит ва қулайликлар яратиш, уларга ижтимоий уй бериш каби масалаларда такрорий мурожаатлар бўлгани қайд этилди.  

Ўрганишлар давомидаги аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилгани алоҳида таъкидланди. Мурожаатларда кўтарилган масалалардан келиб чиқиб, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Қизилгул Қосимова, фракция аъзоси:

—  Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлаётган айрим масала ва муаммоларни муҳокама марказига чиқмасидан аввал жойига бориб ўрганиш, ҳал этиш чораларини кўришимиз керак. Болалар боғчаларида оммавий заҳарланиш ҳолатидан келиб чиқиб, жойлардаги ўрганишларимизда бир қатор мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти билан танишдик, аутсорсинг ва кейтеринг хизматлари ҳолатини ўргандик. Бу тизимлар бугун қанчалик муҳимлигини таҳлил қилдик. Кейтеринг тизими боғчаларга тўғри келмайди. Аутсорсинг тизими эса анча яхши ишлаяпти. Марказлашган ҳолда овқатларнинг менюси тайёрланиб, боғчаларнинг ўзида овқатлар пишириляпти. Эътиборлиси, боғчалардаги маҳсулотлар табиий, катта захира йиғиб қўйилмаган.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор фуқаролар, якка-ёлғиз кексалар учун ижтимоий уйлар ажратиш масаласидаги мурожаатларни муҳокама қилдик. Бу борада қонунчиликка тегишли таклифлар тайёрлашга келишиб олдик.

Муҳтарама Комилова,  

Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА