Муносабат

Ўзбекистон таълим тизими сўнгги йилларда тубдан ўзгаришлар даврини бошидан кечирмоқда. Жумладан, охирги етти йилда мактабгача ва мактаб таълими учун маблағ етти карра оширилди. Жорий йил учун эса 60 триллион сўм йўналтирилган. Мактабларда 1 миллион, боғчаларда 1,5 миллион янги ўринлар яратилди. Натижада, қамров даражаси 3 баробарга ошиб, боғчаларда 78 фоизга етди. Бу шубҳасиз – инфратузилмавий ислоҳотларда катта босқичдир. Аммо инсон капитали – яъни педагоглар сифатисиз бу рақамлар кутилган натижани бермайди.

Шу боис, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш, хусусан, педагог-кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Ҳақиқатдан ҳам сўнгги вақтларда таълим учун етарли даражада пул ажратилди, имконият яратилди, лекин нега натижа кутилганидек эмас? Жавоби аниқ, таълим дастурлари янгиланди, лекин ўқитувчи малакаси янгиланмади. Малака ва методика ўзгаришдан орқада қолди. Юқоридаги ҳолатлар таҳлилидан келиб чиқиб, йиғилишда Президентимиз томонидан Авлоний номидаги малака ошириш институти ва унинг 13 та ҳудудий марказида амалга оширилаётган янгича ёндашувлар борасидаги ташаббус айнан шу муаммоларни тубдан ҳал қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Бу қандай ўзгариш дейсизми? Аввал, малака ошириш марказлари – бу бир-икки ҳафтагина давом этадиган, аксар ҳолда формал равишда ўтиладиган курслар бўлиб қолган эди. Энди Авлоний институтида ўқитувчидаги ўзгариш тўғридан-тўғри ўқувчида сезилиши керак деган принцип асос қилиняпти. Яъни, билим “бир марта ва ҳаммага” эмас, зинама-зина, тренер – етакчи ўқитувчи – умумий жамоа тарғиботи асосида тарқалади.

Масалан, Жиззахдаги малака ошириш марказидаги 60 нафар профессор-ўқитувчи Сингапур, АҚШ, Германия каби етакчи мамлакатлар методикаси асосида қайта тайёрланади. Мактабдаги 17 та фаннинг ҳар бири бўйича алоҳида таянч мактаблари ташкил этилади. Ҳар бир таянч мактабнинг 1 нафар ўқитувчиси Малака ошириш марказига келиб, ўз йўналишида халқаро дастурлар асосида чуқур тайёрланади, уларга тренер мақоми берилади. Ушбу тренерлар ўзига бириктирилган ҳудуддаги 25 нафар етакчи ўқитувчини ўқитади, етакчи ўқитувчилар эса ўз мактабидаги қолган муаллимлар малакасини ошириб боради.

Қолаверса, ҳар бир таянч мактабда махсус лаборатория – “касбий маҳорат хонаси” ташкил этилади. У ерда замонавий жиҳозлар, методик материаллар, интерактив ўқув воситалари бўлади. Туман ҳокимлари бу хоналарни тўлиқ жиҳозлашга шахсан масъул қилиб белгиланди. Шу билан бирга, барча вилоят ҳокимлари малака марказларини фақат девор бўёқ билан эмас, балки методика, муҳит, билим, тажриба жиҳатидан тўлиқ қайта қуришга масъул этиб белгиланди.

Яна бир муҳим йўналиш – ёшлар бандлиги масаласидир. Агар ҳар биримиз бугунги ёшлар нима билан банд деган саволга жавоб қидирсак, кўп ҳолатда хаёлингизга қўлида телефон, қулоғида наушник, кўзи экранда бўлган ёшлар гавдаланади. Афсуски, шаҳарда ҳам, қишлоқда ҳам шу ҳолат. Чунки кўплаб ёшлар учун вақт ўтказиш, дўстлар билан учрашиш, қизиқишини ривожлантиришнинг самарали муҳити йўқ.

Президентимиз бугунги йиғилишда ана шу муаммога ҳам ечим таклиф қилди. Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун етарли инфратузилма бор. Фақат улар тўлиқ ишлатилмаяпти. Мисол учун бугунги кунда мамлакатда 900 га яқин театр, маданият маркази ва концерт заллари мавжуд. Бундан ташқари, 1.500 га яқин спорт майдончалари, 200 та оромгоҳ ва 2000 дан ортиқ туризм объекти бор. Лекин бу жойларда ҳаёт қайнамаяпти. Театр эшиклари кўп ҳолда ёпиқ, маданият марказларида сукунат, кўплаб спорт майдонлари эса вақти-вақти билангина ишлайди.

Шу боис, мутасаддиларга аниқ топшириқ берилди. Энди ҳар куни жойлардаги амфитеатр ва сайилгоҳларда концерт ва мусиқа кечалари ўтказилади. Маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этилади. Бу тадбирлар нафақат пойтахтда, балки ҳар бир туманда, ҳар бир маҳаллада бўлади.

Масалан, Янги Ўзбекистон боғида ҳар куни очиқ осмон остида концертлар бўлиб ўтади. Бу тажриба бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этилади. Ўша боғда кечқурун сайрга чиққан ёшлар шунчаки вақт ўтказмайди, балки концерт томоша қилади, дўстлари билан маданият муҳитида мулоқотда бўлади, ижодкорлар билан кўришади. Бундай муҳит ёшларнинг руҳиятини ҳам, дунёқарашини ҳам бойитади. Яъни, энди ёшлар учун бекорчилик, зерикарли ҳаёт, интернетда узлуксиз “сёрфинг” ўрнига, реал ҳаётда қизиқарли ва фойдали муҳит яратилади.

Хулоса қилиб айтганда, йиғилишда таълим тизимини янада ривожлантириш, педагоглар маҳоратини ошириш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш борасида аниқ мақсад, режа, маблағ ва масъуллар белгиланди. Галдаги вазифамиз биз, халқ вакиллари ҳудудларда маҳаллий Кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда ушбу мақсад ва вазифалар ижросини назорат қилиш орқали натижадорликни таъминлашдир.

Мавлуда АДҲАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаллим ўзгармаса, мактаб ҳам, келажак ҳам ўзгармайди