Монголиядан Навоийга наслли қўй олиб келинди
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва чорвачилик тармоғининг рақобатбардошлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Айниқса, чорвачиликда наслчилик базасини мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор ҳайвонларни кўпайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш муҳим вазифалардан бири сифатида белгиланмоқда. Бу борада Навоий вилоятида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги “2026 йилда Навоий вилоятини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида вилоятда чорвачилик тармоғини ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Мўғулистондан Томди туманидаги “Талас Комплекс” МЧЖга 500 бош, Конимех туманидаги “Нурсейд” МЧЖга эса 595 бош наслли қўй олиб келинди.

Айни пайтда олиб келинган қўйларни парваришлаш, уларни кўпайтириш ва наслчилик ишларини йўлга қўйиш чоралари кўрилмоқда. Бу эса келгусида ҳудудда қўйчиликни саноат асосида ривожлантириш, гўшт етиштириш ҳажмини ошириш ҳамда ички бозорни сифатли чорва маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятларини кенгайтиради.
А.Бўриев, ЎзА мухбири