МИБ: Хоразмда энергия қарздорлиги назоратда
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан энергия ресурслари соҳасидаги қарздорликларни ундириш борасида ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқарма матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 2025 йил давомида ва жорий йилнинг ўтган даврида энергия ресурслари соҳасида жами мавжуд ҳужжатлар бўйича 3 минг 70 та 172,5 миллиард сўмлик ижро ҳужжатларидан 2 минг 155 та 102,3 миллиард сўмлик ижро ҳужжатлари тамомланиб, 1 минг 561 та 52,8 миллиард сўмлик қарздорликлар ундирилган.
Шундан, “Ҳудудгазтаъминоти” акциядорлик жамияти фойдасига 753 та ижро ҳужжати бўйича 21 миллиард 100 миллион сўмлик, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 808 та 31,7 млрд сўмлик қарздорликлар амалда ундирилган.
Ҳозирда мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА