Меҳрибан Юлдашева: Ўзбекистонда ўқиш орзуим бўлган (+видео)
Хорижлик талабаларнинг Ўзбекистонда таълим олишлари учун сўнгги йилларда кенг кўламли имкониятлар ва қулайликлар яратилди. Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки жаҳон ёшлари айниқса Ҳиндистон, Покистон ва қўшни давлатлар учун оммабоп таълим марказига айланиб бормоқда.
Бугунги кунга келиб, 500 нафаргача иқтидорли хорижлик талабалар учун давлат олийгоҳларида мутлақо бепул ўқиш имкониятини берувчи янги давлат грантлари жорий этилди. Бошқа олий таълим таълим даргоҳлари каби, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университетида ҳам хорижлик талабалар учун барча имкониятлар яратилган.
21 - октябрь куни, Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган санаси арафасида юртимизда таҳсил олаётган хорижий талабалар билан суҳбатлашдик. Бугунги лавҳамизда ана шундай хорижлик талабалардан бири — Туркманистонлик талаба Меҳрибан Юлдашева.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов,
У.Тўхтаев (ЎзА)