Парламент қуй палатаси мажлисида Сенатнинг маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қонунчилик таклифи ҳам кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, ушбу қонунчилик таклифи маҳаллий Кенгашлар фаолиятини трансформация қилиш, уларнинг Сенат ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган.

Ҳужжат билан халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши раислари бир вақтнинг ўзида Коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаш фаолиятига раислик қилиши назарда тутиляпти. Бу эса ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши зиммасига вазифа ва функцияларни юклаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур қонунчилик таклифи маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини янада самарали ташкил этишга ва ижро ҳокимияти билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилгани таъкидланиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Муҳтарама Комилова, ЎзА