Маҳалла раислари учун семинар-тренинг ташкил этилди (+видео)
Пойтахтимизнинг Юнусобод, Учтепа, Олмазор туманлари ҳамда Тошкент вилояти Тошкент туманида маҳалла раисларининг замонавий бошқарув кўникмаларини ривожлантириш, ҳудудларда ижтимоий барқарорликни таъминлаш ҳамда рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, маҳалла раисларининг ижтимоий профилактика бўйича касбий компетенцияларини ошириш мақсадида навбатдаги ўқув семинар-тренинглар ташкил этилди.
Мазкур семинарда туманлардаги мавжуд маҳалла раислари иштирок этди. Семинар давомида иштирокчиларнинг ижтимоий-ҳуқуқий соҳадаги билимларини мустаҳкамлашга қаратилган “Жиноятларни барвақт олдини олиш” модули бўйича 4 та ўқув жуфтлиги доирасида интерфаол машғулотлар ўтказилди.
Машғулотлар жараёнида Жамоат хавфсизлиги университетининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан танқидий криминология, жиноят ўчоқларини прогнозлаш, онлайн ва маиший зўравонлик профилактикаси, медиация институтини қўллаш ҳамда “Маҳалла еттилиги” фаолиятида коррупцион омилларни бартараф этиш каби долзарб мавзулар батафсил ёритиб берилди.
Семинар-тренинг якунида муҳим босқич сифатида, маҳалла раисларидан ўтилган давр мобайнида
• “Ижтимоий профилактика”;
• “Рақамли саводхонлик” ва “Кибермаданиятни шакллантириш”;
• “Амалий психология” ва “Муаммоли социология”;
• “Иш юритишни ташкил этиш”;
• “Жиноятларни барвақт олдини олиш”;
• “Наркожиноятларга қарши курашиш” модуллари бўйича назорат синовлари қабул қилинди.
Ўтказилган назорат синовлари маҳалла раисларининг ўтилган давр мобайнида ўзлаштирган назарий билимларини амалиётда қўллаш даражасини аниқлаш ҳамда ҳудудларда жиноятчиликни жиловлашнинг самарали механизмларини шакллантиришга хизмат қилади.
<iframe width="815" height="458" src="https://www.youtube.com/embed/kePHVKIxEhM" title="Mahalla raislari uchun seminar-trening tashkil etildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА