Маданият ходимларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон шаҳридаги Қўғирчоқ театрида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда вилоятда маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, ёш авлодни юксак маънавий руҳда тарбиялаш йўлида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа ходимларига “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.
[gallery-31112]
Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда миллий маданият ва санъатни ривожлантириш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, аҳолига сифатли маданий хизмат кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда фидойи маданият ходимларининг муносиб ҳиссаси бор.
Тақдирланганлар билдирилаётган юксак эътибор ва ишонч учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимиз тараққиёти, миллий маданият ва санъатимизни янада юксалтириш йўлида бор куч ва салоҳиятини сафарбар этишини таъкидлади.
Тадбир якунида тақдирланганларга эзгу тилаклар билдирилиб, уларга мамлакатимиз маданияти ва санъатини янада ривожлантириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш йўлидаги фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА