Лондон тарихидаги энг қиммат уй 350 миллион долларга сотилди
Британиялик миллиардер Ник Кенди Лондоннинг нуфузли Челси туманидаги уйини номаълум харидорга 270 миллион фунт стерлинг, яъни 350 миллион долларга сотди. Бу тарихан энг қиммат якка тартибдаги уй савдосидир, деб ёзган “Bloomberg” манбаларга таяниб.
Бир гектардан камроқ майдонда жойлашган бу уй аввал Қиролликнинг илк Бош вазири Роберт Уолполнинг қароргоҳи эди. Мулк ободонлаштирилган, ҳовуз ва сузиш ҳавзасига эга.
Илгари энг қиммат кўчмас мулк битими бўйича рекорд Ратленд-гейт дарвозасидаги Гайде хиёбони яқинидаги мулк харидорига тегишли эди. 2020 йил бу жойни “Evergrande Group” раиси, хитойлик миллиардер Хёй Каянь 279 миллион долларга сотиб олган.
Ник Кэнди Гайде яқинидаги “One Hyde Park” ҳашаматли турар-жой мажмуасига эгалик қилувчи кўчмас мулк магнатидир. Йил бошида америкалик машҳур кино актёри Том Круз ҳудудда жиноятчилик кескин кўпайиши ортидан бинодаги хонадонини сотгани ҳақида хабар берилган. Кэнди Британиянинг ўнг қанот партияси “Reform UK” фахрий хазиначиси ҳам ҳисобланади.
С.Раҳимов, ЎзА