Латвия осмонида илк бор НАТО қирувчилари дронни уриб туширди
Латвия Миллий қуролли кучлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон НАТО қирувчиси томонидан йўқ қилинганини маълум қилди. Бу ҳақда "DW" нашри маълум қилмоқда.
Мамлакат Қуролли кучлари маълум қилишича, камида битта дрон Россия ҳудудидан Латвия ҳаво маконига кирган. Ҳодисадан олдин Краслава ва Лудза ҳудудларида ҳаво хавфи эълон қилинган. Хабарга кўра, ўлкада аввал ҳам худди шундай ҳолат кузатилган, аммо бу сафар дрон биринчи марта уриб туширилган.
Шунингдек, Молдова Мудофаа вазирлиги 8 июнга ўтар кечаси мамлакат ҳаво ҳудудига Украина чегараси яқинидаги Михайловка-Лопатна томондан дрон кирганини маълум қилди.
Вазирлик баёнотига кўра, ички ишлар органлари махсус бўлинмалари Лопатнадаги қишлоқ хўжалиги ерларида дрон бўлакларини аниқлаган.
Д.Ҳакимов, ЎзА