Кўҳна Самарқанд ОТБ тадбирлари орқали мавқеини янада оширади – вилоят ҳокими (+видео)
Бугун тарихий воқелик остонасида турибмиз. Ўзбекистон яна йирик халқаро тузилма тадбирига мезбонлик қилмоқда.
Самарқанд шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Бошқарувчилар кенгаши 59-йиллик йиғилиши бошланиш арафасида.
“Silk Road Samarkand” халқаро сайёҳлик мажмуасидаги Конгресс марказида молиявий институтлар раҳбарлари, иқтисодиёт вазирлари, бизнес вакиллари ҳамда халқаро экспертлар жам бўлишган.
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев нуфузли анжуман очилиш сессияси олдидан ЎзА мухбирига махсус интервью бериб, кутилаётган натижалар, делегатлар иштирокини таъминлаш билан боғлиқ муҳим масалаларга тўхталди.
– Президентимиз Самарқандга шундай шароитлар яратиб бердиларки, бугун ушбу шаҳар кенг миқёсдаги халқаро тадбирларга мезбонлик қилишга тайёр. Биргина мисол, апрель ойининг ўзида еттита халқаро даражадаги тадбирлар ўтказилди. Йил давомида яна кўплаб йиғилишларга тайёрланяпмиз. ОТБ тадбирларини бутун дунё кузатиб турибди. Ўзбекистон, Самарқанд мазкур анжуман орқали ўз имкониятларини янада оширади, – деди ҳоким.
Интервьюни батафсил ижтимоий тармоқларимизда томоша қилинг.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/RsRqxZzfSYw?si=cndv7nmg6cGpDPTz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз Худойбердиев,
Мусулмон Зиё,
Анвархўжа Аҳмедов (видео),
ЎзА