Ким Чен Ин: КХДР ядровий давлат мақомини янада мустаҳкамлайди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий давлат мақомига тўлиқ эришиш, ядро салоҳиятини янада оширишни мамлакати хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти сифатида баҳолади.
“Montsame” ахборот агентлиги маълум қилишича, Ин халқаро ҳарбий-сиёсий муҳит тобора олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган даражада мураккаблашиб бораётганини таъкидлаган.
Шунингдек, у 10 000 тонна сув сиғимига эга стратегик ракета крейсери қурилишини жадаллаштириш бўйича кўрсатма берган.
Маълумки, сўнгги йилларда АҚШ, Хитой ва Жанубий Корея дипломатик мулоқот орқали Пхеньянни ядро дастуридан воз кечишга чақириб келмоқда. Корея Халқ Демократик Республикаси расмийлари эса мамлакат ядровий мақомдан воз кечмаслигини қайта-қайта такрорламоқда.
Д.Ҳакимов, ЎзА