Кибер ҳужум Франциядаги 200 дан зиёд супермаркетда совутиш тизимини ишдан чиқарди
Совутиш тизимига қилинган кибер ҳужум Франциянинг “Intermarché” ва “Super U” тармоқларига қарашли 200 дан кўп дўконда ишни тўхтатди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, хакерлар музни эритиб тушириш режимини фаоллаштириб, доимий ҳароратни 50°C га кўтарган.
Натижада баъзи дўконлар паст ҳароратда сақланиши талаб қилинадиган гўшт ва бошқа музлатилган маҳсулотларни ташлаб юборишга мажбур қилди.
“Carrefour Market”, “Monoprix” ва “E. Leclerc” каби йирик брендларга етказилган зарар ҳақида тарқалган хабарлар ҳали расман тасдиқланмаган.
Париж прокуратураси AFP агентлигига бир неча йирик озиқ-овқат тармоғи совутиш мосламаларига нисбатан уюштирилган кенг кўламли кибер ҳужум бўйича тергов бошланганини тасдиқлади.
С.Раҳимов, ЎзА