Бош прокурор ўринбосари Исроил Адҳамов бошчилигида Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида амалга оширилган ишлар аҳволи ўрганилаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди.

Вилоятнинг Пахтакор ва Мирзачўл туманларида истиқомат қилувчи оғир аҳволдаги оилаларга “Бизнесга биринчи қадам” дастури доирасида микромолия ташкилотлари томонидан ажратилган кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши таҳлил қилинди.

Тумандаги масъул идоралар раҳбарлари билан биргаликда камбағал оилалар хонадонида бўлиб, уларнинг турмуш тарзи билан танишилди.

Бош прокурор ўринбосари томонидан бириктирилган раҳбарларнинг индивидуал режалари асосида фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича фаолияти таҳлил қилиниб, қўшимча кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, Жиззах вилояти прокурори Бахтиёр Иброҳимов бошчилигида масъуллар иштирокида Дўстлик тумани “Қаҳрамон” МФЙда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ва бу борада берилган топшириқлар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борилди.

[gallery-21101]

Жумладан, кам даромадли оилаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларнинг оилавий шароити, муаммолари, қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатлари ҳамда уларнинг оилавий даромадларини оширишга қаратилган новвойлик фаолиятида амалга оширилаётган ишлар кўлами билан яқиндан танишилди.  

Ўраганишлар жараёнида хонадонларга суюлтирилган газ баллонлари ва кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши таъминланиб, масъулларга зарур вазифалар юкланди.

Бундан ташқари, шу тумандаги “Олтин водий” МФЙдаги ўрганишлар давомида туман прокурори С.Раззоков ўзига бириктирилган 5 та кам даромадли оилада бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди, қишга тайёргарлик ҳолати, яратилган шарт-шароитлар ва муаммолари билан танишди.  

Шу билан бирга, хонадонларга суюлтирилган газ баллонлари, кўмир маҳсулотлари ва бепул дори-дармонлар етказиб берилди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури прокурор назоратида