Жавоҳир Синдоров АҚШда муваффақиятга эришди
АҚШнинг Шимолий Каролина штатидаги Шарлотт шаҳрида ўтказилган “Naroditsky Memorial Rapid & Blitz” мусобақасининг рапид йўналишида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Ўтган йилги Номзодлар турнирида 1-ўринни эгаллаб, Жаҳон шахмат тожига даъвогарлик қилаётган Синдоров кеча АҚШда ўтаётган халқаро турнирнинг рапид баҳсларида 6 очко жамғариб, ғолибликни тантана қилди.
Дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана, Уэсли Со, Ҳанс Ниман, Василий Иванчук каби номдорлар иштирок этаётган турнирда Жавоҳир рапид мусобақасида 7 та тур ўйин ўтказиб, унинг 6 тасида ғалаба қозонди.

Маҳоратли шахматчимиз тай-брекда ҳиндистонлик Аравинд Читамбарамни мағлубиятга учратди ва “Naroditsky Memorial Rapid & Blitz” мусобақасининг рапид йўналиши ғолибига айланди.
Бугун, 4 июль куни умумий мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этадиган халқаро турнирнинг 11 та турдан иборат блиц мусобақалари бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев, ЎзА