Жамила Шермуҳаммедова: инсон ўзини тарбия қилмаса, ҳеч ким уни ўзгартира олмайди (+видео)
“Ўзингдан бошла” янги лойиҳа
Инсон ҳаётида тарбия ва қадриятлар ҳал қилувчи ўрин тутади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, фалсафа фанлари доктори, профессор Жамила Шермуҳаммедованинг фикрича, инсон ўзини тарбия қилмаса, ҳеч ким уни тўғри йўлга сола олмайди.
Унинг ҳаёт қарашларида оила тарбиясининг ўрни катта. Зиёли оилада вояга етган профессор катта оила муҳитида ўсганини ва бу жараён унда масъулият ҳиссини шакллантирганини таъкидлайди. Болалигида отасидан эшитган оддий, аммо мазмунли гаплар унинг бутун ҳаётига таъсир кўрсатган.
Хусусан, “лавозимга ёпишиб олмаслик” ҳақидаги ўгит унга камтарлик ва адолат тамойилларини ўргатган. Шу билан бирга, кибрдан йироқ бўлиш, бировнинг меҳнатидан фойдаланмаслик ва ўзини ортиқча мақтамаслик каби қадриятлар унинг ҳаётий позициясига айланган.
Ж.Шермуҳаммедова таъкидлаганидек, инсоннинг ҳақиқий қадри унинг амаллари ва оддийлигида намоён бўлади. Шу боис жамиятда ўзгариш қилишни истаган ҳар бир инсон, аввало, ўзидан бошлаши зарур.
Суҳбатнинг тўлиқ қисми қуйидаги ҳаволада.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/eExDfzf2Bf4" title="Jamila Shermuhammedova: inson o‘zini tarbiya qilmasa, hech kim uni o‘zgartira olmaydi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Нигора Раҳмонова,
Нишонбой Абдувоитов (видео), Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА