Ислом цивилизацияси маркази Фарғона ёшлари нигоҳида
Фарғона вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан 200 нафар фаол, иқтидорли ёшнинг Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказига саёҳати ташкил этилди.
Улар марказда бўлган чоғи тарихий экспонатлар, ноёб қўлёзмалар ва аждодларимизнинг жаҳон цивилизациясига қўшган ҳиссаси ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлди. Халқимизнинг асрий маънавияти, аждодларимизнинг жаҳон илм-фани ва тамаддуни ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси билан яқиндан танишдилар. Айниқса, Фарғона тарихига оид қизиқарли маълумотлар иштирокчиларда фахр ҳиссини уйғотди.







Тошкентга сафар қилган ёшлар эътибор ва ғамхўрлик, улкан бунёдкорлик ишлари учун Ўзбекистон ҳукумати ва давлатимиздан миннатдор эканликларини билдирдилар.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА