Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табригини тинглаб, хусусий бизнес вакили, тадбиркор сифатида якунланган йил мамлакатимизда барча жабҳаларда улкан ўзгаришлар, янгиланиш ва юксалиш йили бўлганлигини яна бир бор ҳис этдим.

Умуман, ривожланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган юртимизнинг иқтисодиёти ривожланаётгани, дунё ҳамжамияти орасида нуфузи ортиб бораётганидан қалбимиз ғурурга тўлади.  

Ҳақиқатдан ҳам давлатимиз раҳбарининг табригида таъкидланганидек, юртимизда юқори технологияли янги саноат мажмуалари, инфратузилма ва логистика тармоқлари, автомобиль ва темир йўллар барпо этилди. Бизнес, IT ва туризм соҳалари изчил ривожланмоқда. Аҳоли даромадлари ва турмуш сифати ошмоқда. Билимли ва шижоатли, навқирон ёшларимиз улкан ютуқларни қўлга киритмоқда. 

Янги уй-жойлар, боғча ва мактаблар, олийгоҳлар, маданият ва спорт масканлари қад кўтармоқда. Юртимиз тобора обод қиёфа касб этмоқда. Буларнинг барчаси Президентимиз ташаббуси билан “Инсон қадри учун, инсон бахти учун!” деган олижаноб мақсад йўлида мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона сиёсатнинг самарасидир.

Хусусан, Андижонда ҳам ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, фуқароларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш, турмуш фаровонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлигини эътироф этиш ўринли. Йил давомида юзлаб янги лойиҳалар ишга туширилди, минглаб иш ўринлари яратилди. Якунланган йилда вилоятимизда чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони 330 га яқинлашди. Андижон вилояти дунёнинг 80 га яқин мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.  

Биргина мен раҳбарлик қилаётган корхонада ишлаб чиқарилаётган, йилнинг турли мавсумларига мўлжалланган 100 дан ортиқ турдаги эркаклар, аёллар ҳамда болалар пойабзаллари 20 га яқин давлатга экспорт қилинди.  

Янги бошланган 2025 йил Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди. Ишонаманки, жорий йилда, атроф-муҳитни асраш, яшил ҳудудлар барпо этиш, “яшил” иқтисодиётни шакллантириш, рақамли технологиялар, илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни янада ривожлантириш, шу билан бирга, инсон қадрини улуғлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ишлар кўлами янада кенгаяди.  

Ана шу ишларни амалга оширишда юртимизнинг ҳар бир фуқароси, айниқса, биз тадбиркорлар астойдил меҳнат қилиб, ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этамиз. Вилоятимиз, юртимиз иқтисодиётини юксалтириш учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Абдуҳошим Исмоилов,

Андижон туманидаги “Ravon taraqqiyot orzusi” МЧЖ раҳбари.

ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этамиз