Иккинчи мутахассисликка қабул учун имтиҳонлар бўлиб ўтди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2026-2027-ўқув йили учун иккинчи ва ундан кейинги олий таълим йўналишларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларининг хусусиятларига кўра суҳбат шаклида ўтказилди ва унда 300 нафарга яқин талаба иштирок этиб, ўз билимларини синовдан ўтказди. Кириш имтиҳонларининг адолатли ва шаффоф ўтиши институтнинг коррупцияга қарши кураш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими мутахассислари томонидан назоратга олинди.

Маълумот учун, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим йўналишларига қабул учун ўтказилган имтиҳонлар натижаси институт веб-сайтида эълон қилинади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири