Ҳунармандчилик йўналишида ҳамкорлик
Пойтахтимизда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Биродар шаҳарлар–2026” биринчи Халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
Халқаро конференция доирасида ҳунармандчилик миллий маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилиб, унда намойиш этилган ноёб ва анъанавий буюмлар хорижий меҳмонлар ҳамда иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, анжуманда "Ҳунарманд" уюшмаси томонидан “Бухоро ва Санта-Фе: Халқаро халқ амалий санъат бозори фестивали” мавзусида маъруза тақдим этилди. Қайд этилганидек, ушбу тақдимот Аргентина ва мамлакатимиз ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва миллий ҳунармандчиликни халқаро миқёсда тарғиб қилишга қаратилгани билан алоҳида аҳамият касб этди.


Бундай тадбирлар миллий меросимизни дунёга танитиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида муҳим қадамдир.
Гулноза Бобоева,
ЎзА