Ҳовлида тақиқланган "экин"
Хивалик фуқаро ўз хонадонида “марихуана” сақлаб, “каннабис” ўсимлигини етиштириб келганлиги аниқланди.
Хоразм вилоят божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Хива туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1971 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида салкам 27 грамм миқдоридаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, хонадон ҳовлиси кўздан кечирилганда бўйи 2 метр бўлган 1 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлиги экилиб, парваришлаб келингани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири