Президент Шавкат Мирзиёев янги чақириқ Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида иштирок этмоқда.

Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган улуғвор вазифаларни амалга оширишда юқори палатанинг аввалги таркиби муносиб ҳисса қўшгани таъкидланди.  

Айниқса, аёллар ҳуқуқларини ишончли таъминлаш, хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларида Сенат алоҳида фаоллик кўрсатди.  

Охирги беш йилда юқори палата томонидан 106 марта ҳисоботлар эшитилди, ижро органларига 1 минг 300 та сўров киритилди.  

Парламентнинг халқаро майдондаги нуфузи ҳам сезиларли даражада ошиб бормоқда. Ўтган даврда хорижий давлатлар билан парламентлараро дўстлик гуруҳлари сони 26 тадан 73 тага етди.  

Сенат Осиё хотин-қизлар форуми, Марказий Осиё давлатлари парламентлараро форуми каби йирик халқаро тадбирларга мезбонлик қилди. Парламентлараро Иттифоқнинг 150-ассамблеяси, яъни юбилей анжумани келгуси йили пойтахтимизда ўтказилиши ҳам алоҳида эътиборга лойиқ. 

Сенатда давлатлараро келишувлар ижроси устидан парламент назоратини таъминлаш бўйича илк бор ижобий амалиёт йўлга қўйилгани таъкидланди.  

ЎзА  

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизлар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш масалаларида Сенат алоҳида фаоллик кўрсатди