Хавфсизлик қоидалари амалда синовдан ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятида 1–30 апрель кунлари эълон қилинган “Фуқаро муҳофазаси ойлиги” доирасида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ходимлари учун ўқув-амалий тадбир ташкил этилди.
Унда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари иштирок этиб, тадбирнинг назарий қисмида табиий офатлар ва ёнғин ҳолатларида тўғри ҳаракат қилиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш юзасидан тушунчалар берди. Шунингдек, мавзуга оид видеоролик намойиш этилди ҳамда тарқатма материаллар тақдим қилинди.
Амалий қисмда эса ёнғин содир бўлган ҳолатларда уни бартараф этиш усуллари амалда кўрсатиб берилди. Қутқарувчиларнинг махсус техник воситалари намойиш қилиниб, улардан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.
[gallery-28648]
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Мазкур ўқув-амалий машғулот ходимларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА