Харид чеки — назорат ва ҳуқуқий ҳимоя кафолати
ФОТОРЕПОРТАЖ
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида солиқ органлари ташаббуси билан аҳоли ўртасида савдо маданиятини юксалтириш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида “Харид чекини олишни унутманг!” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида ёшлар, солиқ органлари ходимлари ва маҳалла фаолларидан иборат тарғибот гуруҳлари томонидан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишнинг аҳамияти, унинг истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрни, шунингдек, харид чеки тақдим этилмаган ҳолатларда амалдаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва чоралар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
[gallery-29986]
Тадбир давомида иштирокчилар томонидан тақдим этилган харид чеклари орасидан махсус танлов асосида омадли чек соҳиблари аниқланди. Уларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, харид чекини олиш истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш, нақд пул айланмаси устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ва шаффоф иқтисодий муносабатларни қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА