Бу ўткинчи дунёда инсондан қоладигани яхшилик, мурувват, эзгу амаллардир. Инсониятни мудом яхшиликка чорлаган, эзгуликни тараннум этган ижодкорлардан бири Махтумқули Фироғийдир.

Юртимизда унинг ҳикматга тўла шеърияти кириб бормаган хонадонни топиш қийин. Туркман халқининг бу оташнафас шоирини ўзбек халқи ҳам ўзининг севимли шоири, деб билади. Унинг сўзлари билан куйланадиган қўшиқлар жозибаси ва айни пайтда ҳаёт ҳақиқатига йўғрилгани билан кўплаб тингловчиларнинг меҳрини қозонган, десак янглишмаймиз.

Янгиланаётган Ўзбекистонимизда китобга, адабиётга эътибор давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида устувор ўрин эгаллайди. 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги кенг нишонланди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Махтумқули Фироғий ижодига бағишланган китоблар чоп этилди. Шоир ва ёзувчилар, устоз адабиётшунослар иштирокида адабий анжуманлар, кечалар, мулоқотлар, шеърият ва ғазалхонлик тадбирлари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. 

Ўзбек ва туркман киноижодкорлари ҳамкорлигида “Махтумқули Фироғий” номли бадиий фильм яратилди. Мазкур кинокартина санъат ихлосмандлари томонидлан жуда илиқ кутиб олинди. 

Инсон қадр-қимматини устувор билиш, кўнгли ярим, мискинларга ёрдам қўлини узатиш, тирик, ҳаёт ва унинг неъматларини қадрлаш Махтумқули шеъриятида бош ғояни ташкил этади. 

 Асло одамзодга аччиқ сўз қилманг, 

 Фақиру мискинга далолат яхши.

 Бахилга учраман – кулар юз бўлманг, 

 Ишни битирмоққа кифоят яхши.   

Шоирнинг юрак изтиробларини акс эттирган ушбу сатрлар унинг нечоғли халқпарвар, юртпарвар, яхшиликларга хайрихоҳ бўлганини кўрсатади. 

Махтумқули, шукр, ширин тил берди, 

Дарахтлар кўкариб, самар, гул берди, 

Гўрўғли Райҳонга қандай ёлборди?–

Омонлик деганга диёнат яхши.

Ушбу сатрлар шоир қалбининг гўзалликка, мардлик, шукроналикка ошно эканини ўқувчига яна бир англатади. 

Адабиётшунос олим Баҳодир Каримов фикрича, Махтумқули Гурган дарёси соҳилидаги Ҳожи-говшан қишлоғида таваллуд топган. Туркман шоири ва мутафаккири Махтумқулининг отаси Давлатмамат Озодий ҳам шоир бўлган. Махтумқули бошланғич таълимни оилада ўз отасидан олган. Сўнг қишлоқ мактабида Ниёзсолиҳ мулла қўлида ўқиган. Дастлаб Махтумқули Халач атрофининг Қизилоёқ қишлоғидаги Идрисбобо мадрасасида, кейинчалик Бухоронинг Кўкалдош, Хиванинг Шерғозий мадрасаларида таҳсил олган. Низомий, Фирдавсий, Фузулий, Навоий сингари машҳур шоирлар ижодидан баҳраманд бўлган. Заргарлик билан шуғулланган.

Афғонистон, Эрон, Ҳиндистон, Озарбайжон, Самарқанд, Туркистон каби бир канча шаҳарларга саёҳат килган. 

–  Махтумқули бир қанча лирик шеърлар, лирик-эпик достонлар, ғазал ва мухаммаслар ёзган, – дейди адабиётшунос олим Б.Каримов. – Бизгача унинг лирик, фалсафий, панд-насиҳат характеридаги 10 минг мисрадан ортиқ шеърлари етиб келган. Унинг «Бўлмаса», «Келгай», «Билан», «Найлайин», «Етмас», «Булар», «Кетди замона» ва бошқа кўплаб шеърларида туркман халқининг ҳаёти, урф-одатлари, ўз даврининг муҳим ижтимоий-сиёсий ҳодисалари, шоирнинг ички кечинмалари теран ифода этилган.

Шоир ўз асарларида туркман уруғларини бирлашишга чақирган. Улар ўртасидаги низо-жанжалларни тугатишга уринган. 

Махтумқулининг ишқ-муҳаббат мавзуидаги шеърлари ҳам оҳангдорлиги, чуқур фалсафий моҳияти билан ажралиб туради. Шоирнинг ҳаёт ва ўлим, инсон ва борлиқ, гўзал инсоний фазилатлар ва одоб-ахлоққа оид шеърларида ислом дини ҳамда тасаввуфий қарашлар таъсири яққол сезилади.

Баҳодир Каримовга кўра, ижодкорнинг кўп шеърларига Қуръони Карим оятлари, ҳадиси шарифнинг мазмун-моҳияти сингдирилган. Шоир шеърларида пайғамбарлар, Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий сингари улуғ зотлар жуда кўп тилга олинади. Шунингдек, Аллоҳга муножот, Расулуллоҳ (с.а.в)га мурожаат оҳанглари Махтумқули шеъриятининг энг асосий тамойилларидан биридир.

Махтумқули услубида халқ оғзаки ижодига яқинлик бор. Махтумқули туркман халқининг мақол ва маталларини, халқ тилига хос айрим унсурларни адабиётга олиб киришда катта хизмат қилган. Шоирнинг пурмаъно мисралари туркман миллатининг ҳикматли сўзлари, афоризмлар қаторидан ўрин олган. Махтумқули ижоди Европа ва рус шарқшунослари, туркман ва ўзбек олимлари томонидан тадқиқ этилган. 

Махтумқули шеърияти барча туркий халқлар, жумладан, ўзбекларнинг ҳам маънавий мулкига айланган. Бир неча марта шеърлари ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган. Кўплаб шеърлари ҳофизлар томонидан куйга солиб айтилади. Махтумқули ҳақида кинофильм, спектакль ва бадиий асарлар яратилган.

Бир сўз билан айтганда, Махтумқули Фироғий шеърияти инсониятни мудом ҳушёрликка, эзгуликка ундаши билан қадрли. 

Н.Усмонова тайёрлади, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳаққа ошиқ шоир