Халқаро Қизил Хоч қўмитаси билан ҳамкорликнинг янги йўналишлари белгилаб олинди (+видео)
Ички ишлар тизимида халқаро ҳамкорлик жиноятчиликка қарши курашиш, хавфсизликни таъминлаш ва кадрлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, асосан ахборот алмашинуви, тажриба алмашиш ва қўшма тезкор тадбирларни қамраб олади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтида Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси раҳбарлари ва мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, илғор халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда инсонпарварлик тамойилларини амалиётга самарали жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашувда тингловчилар учун халқаро гуманитар ҳуқуқ бўйича ўқув адабиётларини ишлаб чиқиш ва таълим дастурларини амалга оширишнинг долзарб масалалари ҳамда ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари билан Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси вакиллари иштирокида “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида халқаро стандартлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини амалиётга жорий этиш, шунингдек, хизмат фаолиятида халқаро стандартларга риоя қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Семинар иштирокчиларига халқаро тажриба ва илғор ёндашувлар юзасидан маълумотлар тақдим этилиб, ўзаро фикрлар алмашилди. Тадбир якунида бу каби ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Бу ҳамкорлик жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lzYrSHlFdng?si=XLE12Wk71RHk16Mp" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА