Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида синтетик гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган фуқаро аниқланди.
Текширувлар натижасида умумий оғирлиги қарийб 42 грамм бўлган синтетик гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.