Ғайратли кексалар муносиб тақдирланди
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан "Ғайратли кексалар" шиори остида нуронийлар ўртасида спорт мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Нуронийлар ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича Тошкент шаҳар босқичи мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда Нуроний жамғармаси Тошкент шаҳар бўлими раиси, сенатор Р.Калонов сўзга чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда нуронийларга қаратилаётган юксак эътибор, уларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда эҳтиром ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, у мусобақа иштирокчиларини самимий муборакбод этиб, барча ғолибларга келгуси босқичларда омад тилади.
Мусобақа Олимпия тизимида ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.


Г.Бобоева, ЎзА