Мамлакатимизда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, ёнғин хавфсизлиги, сейсмик кузатувлар ҳамда сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича бир қатор ҳуқуқий, ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда замонавий рақамли технологиялар, автоматлаштирилган кузатув ва ахборот тизимлари ҳамда бошқа замонавий техника воситалари фавқулодда вазиятларнинг олдини олишда муҳим роль ўйнамоқда.

Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан жойларда олиб борилган ўрганишлар давомида аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш, айниқса, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, тиббиёт муассасаларида ёнғинларнинг олдини олиш борасида айрим масалалар мавжудлиги аниқланди.

Шундан келиб чиқиб, парламент қуйи палатаси мажлисида Фавқулодда вазиятлар вазири Б. Қудратхўжаевнинг “Аҳолини ёнғинлардан муҳофаза қилиш, хусусан, ижтимоий соҳа объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилади. 

Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фавқулодда вазиятлар вазирининг ахбороти эшитилади