Фарғона боғларида баҳор нафаси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти боғларида баҳор фасли ўзининг бетакрор таровати билан намоён бўлмоқда. Айни кунларда мевали дарахтлар оппоқ ва пушти гулларга бурканиб, атроф-муҳитга ўзига хос латофат бағишламоқда.
Гулларга чўмган боғлар табиатнинг уйғонишидан дарак бериб, ҳар бир инсон қалбига илиқ баҳорий кайфият улашади. Ариқларда жимирлаб оқаётган мусаффо сувлар эса бу манзарага файз бағишлаб, табиат гўзаллигини янада ёрқин намоён этмоқда.
[gallery-28411]
Бу каби гўзал манзаралар юртимизда баҳор фаслининг нафосати, табиатнинг янгиланиши ва ҳаётнинг бардавомлигини теран ифода этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА