Европарламент 2027 йил бюджетини муҳокама қилди
Европарламент аъзолари ялпи мажлисда Европа Иттифоқининг 2027 йилги бюджети бўйича қабул қилинган дастлабки таклифни муҳокама қилди. Келгуси йил учун молиявий чегара тахминан 199,7 миллиард еврони ташкил этди.
Болгария телеграф агентлиги хабарига кўра, Бюджет қўмитаси раиси Йохан Ван Овертвельт бюджет параметрини эслатиб, асосий эътибор чегараларни ҳимоя қилиш ва илмий-тадқиқот ишларига қаратилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мудофаа ва хавфсизликка 3 миллиард евро йўналтирилган.
– Ҳозир кўп йиллик чегарадан четга чиқиб қолдик, энди мувозанат вақти келди – нафақат қанча маблағ сарфланаётгани, балки пул нимага кетаётганини ҳам кўриб чиқиш шарт, – дея қўшимча қилган Овертвельт.
Маърузачи Нильс Ушаковс айтишича, узоқ давом этган яраштириш мажлислари самара берган. Эришилган натижалар орасида фермерлар ва ташкилот ходимларини қўллаб-қувватлаш, чегарани бошқариш, транспорт, ички хавфсизлик, ҳарбий сафарбарлик, фуқаро муҳофазаси, прокуратура ҳамда LIFE дастури учун маблағ бор.
Михалис Хаджипантела эса келишувни "мувозанатли" дея таърифлади. Яъни, бюджет фақат рақамда эмас, балки фуқаролар учун белгиланган устувор йўналиш ва мақсадда ҳам акс этади.
А.Маматов, ЎзА