Ўзбекистонда тадбиркорликка кенг йўл очилиши туфайли юзлаб янги корхоналар фаолиятини бошлади. Иккинчидан, ҳар йили аҳоли сони 500 минг нафарга ошиб боряпти. Шубҳасиз, бу энергоресурсларга эҳтиёж кескин ошишига олиб келмоқда. Шунинг учун ҳам мамлакат раҳбари энергия тежамкорлигини таъминлаш, муқобил энергия ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган қарорлар қабул қилди. Хўш, унинг ижроси қай даражада?

Марғилонда бўлиб ўтган Республика штабининг таҳлилий йиғилишида мамлакат ва вилоят прокуратура идораларининг назорат - ташкилотчилик фаолияти, тармоқ ҳамда соҳалардаги ютуқ - камчиликлар очиқ-ойдин тилга олинди. Республиканинг 64 та вазирлик ва идораси вакилларининг ахбороти тингланди.

– Жорий йилда 74 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилиш режалаштирилган эди. Бугунга келиб бу кўрсаткич шаҳар миқёсида 60 фоизга бажарилди, – дейди Марғилон шаҳар прокурори ўринбосари Рустамжон Мелибоев. – Шунингдек, 9 миллион куб метр газ истеъмолини иқтисод қилиш режалаштирилиб, 7 минг дона газ тежамкор ускуналар ўрнатилди. Электр энергияси ва табиий газ иқтисод қилиш йиллик режаси 70 фоиздан ортиққа бажарилди.

– Албатта, амалга оширилган ишлар оз эмас. Аммо бугун олдимизда унданда муҳим вазифалар бор, – деди Республика Бош прокурори ўринбосари Салом Самадов. –Марғилондаги 23-мактабда қиш мавсумига умуман ҳозирлик кўрилмаганига ишчи гуруҳ гувоҳ бўлди.

Ҳа, Республика ишчи гуруҳининг эътирозлари асосли эди. Бу мактабда 1271 нафар ўқувчи таҳсил олади. 41 та синф хонаси, 70 дан зиёд иситилиши лозим бўлган хона бор. Улар 9 та қозонхона орқали иситилиши лозим. Қозонхоналар эса абгор аҳволда. 

Томидаги шиферлар синган. Ойна умуман йўқ. Эшиклар қадим замонлардан буён янгиланмаган, ёпилмайди. Чор атрофи елвизак. Унинг эгаси бўлган мактаб маъмурияти эътиборсизлик қилгани яққол кўриниб турибди.

Маълум бўлишича, бинони иситиш давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркорга берилган.

– “Марғилон қурилиш хом-ашё ишлаб чиқариш” МЧЖ 95 та ижтимоий соҳа объектини тендерда ютиб олган, – дейди иш юритувчи Аҳмаджон Абдураҳимов. – Август ойида куз–қиш мавсумига таёргарликни бошладик. Бугун бу мактабга прокуратура ходимлари келишганида ташқи ва ички изолация тизимидаги камчиликларни, кўмирхона омборини қуришни айтишди. 

Тадбиркорнинг таъкидлашича, иситиш қозонхоналари мактаб балансида бўлиб, энди уни ўз ҳисобларидан таъмирлашга киришилган.
Келтирилган кўмир шундоққина мактаб ҳудудига тўкиб қўйилган. Очиқда, ёмғир остида ётибди.

– Бизнинг мактабимизда алоҳида кўмирхона йўқ. Ҳозирча бўш турган жойимизга кўмирни қўйишга рухсат бердик, – дейди мактаб директори Умарали Усмонов.

– Мана бу хона илгари нима бўлган? – сўрадик биз.

– Илгари парта, стуллар турадиган хона бўлган. Иложимиз йўқлигидан кўмирхонага бўшатиб берганмиз.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0hCSif5Usbs" title="Energiya resurslarini tejash – Respublika ishchi guruhi nazoratida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

– 8 ноябрь куни Бош прокурор ўринбосари иштирокида ишчи гуруҳи томонидан ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасаларида куз–қиш мавсумига тайёргарлик масалалари ўрганилди, – дейди Рустамжон Мелибоев. – Натижада шаҳардаги 20 дан ортиқ умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим муассасасида мавсумга тайёргарлик бўйича камчиликлар аниқланди. Хусусан, шаҳардаги 23-умумтаълим мактаби ҳам мавсумга тайёр эмаслиги ва камчиликлар борлиги аниқланиб, ишчи гуруҳ ташаббуси ва шаҳар прокуратураси аралашуви билан камчиликлар бартараф қилинмоқда.

Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятидаги йиғилишида айнан камчиликларни бартараф этиш, энергоресурсларни иқтисод қилиш ойлигида тежамкор газ ёнғич-горелкалари, қуёш батареялари ўрнатиш, спиралли иситиш воситаларини чеклаш каби “йўл харитаси” асосида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергия ресурсларини тежаш – Республика ишчи гуруҳи назоратида (+видео)